Американинг Калифорния штати тарихидаги энг вайронкор ёнғин Camp’нинг тарқалиши тўлиқ чекланди, деб ёзади «РИА Новости» Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғинга қарши ҳимоя департаментига таяниб.
Калифорния шимолидаги Camp ўрмон ёнғини 8 ноябрь куни бошланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида 85 киши ҳалок бўлган, 14 мингга яқин уйлар, 508 та тижорат бинолари ва 4 мингдан ортиқ бошқа иншоотлар вайрон бўлган. Ёнғинни ўчириш учун мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ва 73 та ўт ўчириш машиналари жалб қилинди. Ёниш майдони 62 минг гектардан зиёдроқни ташкил этди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Калифорния ушбу муаммони ҳал қилмаса, уни табиий ёнғинларни бартараф этиш учун ажратиладиган федерал молиялаштиришдан маҳрум қилиш билан таҳдид этди.
Изоҳ (0)