Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакат халқига очиқ хат билан мурожаат қилди. Мурожаат матни The Telegraph нашри томонидан чоп этилди.
Мэй ўз мактубида мамлакат аҳолисини унинг маҳкамаси билан келишилган Евроиттифоқ билан Brexit бўйича келишув лойиҳасини қўллаб-қувватлашни сўраган.
«2019 йил 29 март куни Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқини тарк этади ва халқимиз ҳаётида янги саҳифа бошланади. Бу янгиланиш ва келишув нуқтаси бўлишини истардим. Биз одамларни мамлакат тузилмадан чиқишини ёқлаб ва қарши овоз берганларга ажратишни бас қилишимизни истардим», — таъкидлаган Британия бош вазири.
Изоҳ (0)