Америкалик актёр ва иллюзионист Рики Жей 73 ёшида Лос-Анжелосда вафот этди, дея хабар берди Hollywood Reporter’га таяниб Xabar.uz
Унга «Завтра не умрёт некогда» ва «Ночи в стиле буги» фильмлари машҳурлик олиб келган. Шунингдек, у «Форрест Гамп» (1994), «Иллюзионист» (2006), «Престиж» (2006), «Оушеннинг 13 дўсти»(2007), «Великий Бак Ховард» (2008) картиналарига консультантлик қилган.
«Рикки Жей нафақат ижодкорлик даражасида ўз санъатини намойиш этишга қодир, балки бу соҳада назария, тарих ва адабиётни билиш имконига эга бўлган иллюзионистлар орасида интеллектуал эди»— деб хотирлайди актёр Стив Мартин.
Иллюзионист 1948 йилда Бруклинда туғилган ва тўрт ёшидан фокуслар билан шуғулланган.
Изоҳ (0)