Registon ўқув маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда бутун инсоният ривожи учун хизмат қиладиган ғоя, яъни китобга муҳаббат туйғусини кушайтиришни мақсад қилиб, «Энг яхши китобхон» танловини эълон қилади.
Бу танловни ўтказишдан мақсад:
Сир эмаски, ҳар бир одам танасини ривожлантириб бориши, жисмоний чарчамаслиги учун бир кунда уч ё тўрт марта овқатланади. Яъни яшаш учун, тирикликни сақлаб қолиш учун ўзига жисмоний энергияни олади. Нима учундир, маънавий-руҳий энергия мавжудлигини, у инсонни ҳайвонот оламидан ажратиб туришлигини кўпинча ҳисобга олмаймиз. Китоб айнан маънавий-руҳий энергия манбаси эканлигини англашимиз ва барчамиз дунёқарашимизни «туйдириш»ни бошлашимиз керак, назаримизда. Мана шундай эзгу мақсадни кўзлаган ҳолда бу танлов ташкил этилди.
Танлов ҳақида қисқача:
Танлов 17.11.2018 дан 13.12.18 гача давом этади.
«Энг яхши китобхон» танлови иштирокчиси қуйида берилган китоблардан бирини танлаб 17 ноябрдан то 13 декабргача жиддият билан ўқиб чиқиб, китоб мазмуни асосида ўз қарашларини иншо орқали ёритиб беради. Қуйида берилган асарлардан бирини аввал ўқиган қатнашчилар бўлса, унда уларнинг ўша асар бўйича ёзадиган иншолари ҳам қабул қилинади.
Ҳеч бир асар шунчаки ёзилмайди. Чунки ёзувчи жамиятдаги мавжуд муаммоларни кузатади ҳамда бу муаммоларнинг илдизи, сабаби, оқибатини образлар воситасида кўрсатиб беради. Қуйида берилган барча асарларнинг таг заминида маълум ижтимоий муаммо кўтарилган ва уларнинг эчимлари келтирилган. Иншонинг мазмун-моҳияти мукаммал чиқиши учун бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Танлов шартлари:
- Танловда 13 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча ёшлар иштирок этиши мумкин;
- Қуйида берилган китоблардан бирини танлаш;
- Танланган китобни эътибор билан ўқиб чиқиш;
- Асардаги энг таъсирли воқеа, ҳодиса, образ ва бошқалар ҳақида мустақил сарлавҳали иншо ёзиш;
- Иншо мавзуси ўқилган китобнинг мазмунидан келиб чиқиши ва бу мавзунинг долзарблигига алоҳида эътибор бериш;
- Танланган мавзуни ёритишда эркин ва тизимли фикрлаш;
- Ўқилган асарда муаллиф қандай ижтимоий муаммони олиб чиққан ва унинг қандай эчимларини берганлигни иншода ёритиш;
- Танланган мавзуни очиб бериш, унинг оригиналлиги ва эркин фикрга асосланганлигига диққат қилиш;
- Имловий ва лексик қоидаларга амал қилиш;
- Иншо 12 варақдан иборат дафтарга ёзилиши лозим;
- Ҳажми 500 сўздан кам бўлмаган иншолар қабул қилинади;
- Иншолар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
- 12 варақдан иборат дафтарга ёзилган иншони энг яқин Registon ўқув маркази филиалига топшириш;
- Дафтарда қатнашчи ҳақида барча маълумотлар: Исм ва фамилияси, таълим муассасаси, телефон номери ва бошқа контактлари бўлиши лозим.
- 17.11.2018 йилдан то 13.12.2018 гача барча танлов қатнашчилари ўз иншоларини топшириб бўлишлари лозим.
Энг муҳими….
«Энг яхши китобхон» танлови ғолиби «Янги йил» акциясига чиптани қўлга киритади.
2-3-ўрин соҳиблари эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
1-ўриндан то 50-ўрингача бўлган «Энг яхши китобхон» танлови ғолиблари «Ёруғликка интилиб» номли махсус тренингга қатнашиш имкониятини қўлга киритадилар.
50-ўриндан то 200-ўрингача эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.
«Энг яхши китобхон» танлови бўйича ёзилган иншолар 13 декабргача Registon ўқув марказининг барча филиалларида қабул қилинади.
Танлов ғолиблари 15 декабрда www.rgn.uz сайтида эълон қилинади. 16 декабрь куни барча ғолиблар тақдирланадилар.
Барчага омад тилаймиз!!!
Ўзбек тилидаги китоблар
- «Лисон ут-тайр» А. Навоий
- «Бобурнома» З.М.Бобур
- Ўткан кунлар» (роман) Абдулла Қодирий
- «Кеча ва Кундуз» (роман) Чўлпон
- «Абулфайзхон» (драма) Фитрат
- «Шум бола» (қисса) Ғафур Ғулом
- «Юлдузлар мангу ёнади» (қисса) Тоғай Мурод
- «Юлдузли тунлар» (роман) Пиримқул Қодиров
- «Дунёнинг ишлари» (қисса) Ўткир Ҳошимов
- «Руҳлар исёни» (достон) Эркин Воҳидов
- «Соҳибқирон» (шеърий драма) Абдулла Орипов
- «Оқ кема» (қисса) Чингиз Айтматов
- «Отамдан қолган далалар» (роман) Тоғай Мурод
- «Улуғбек хазинаси» (роман) Одил Ёқубов
- «Асрни қаритган кун» (роман) Чингиз Айтматов
- «Меҳробдан чаён» (роман) Абдулла Қодирий
- «Сариқ девни миниб» (роман) Худойберди Тўхтабоев
- «Ўтмишдан эртаклар» (қисса) Абдулла Қаҳҳор
- «Навоий» (роман) Ойбек
- «Галатепага қайтиш» Мурод Муҳаммад Дўст
- «Евгений Онегин» А.С. Пушкин
- «Герой нашего времени» М.Ю. Лермонтов
- «Мертвые души» Н.В. Гоголь
- «Обломов» И.А. Гончаров
- «Преступление и наказание» Ф.М. Достоевский
- «Война и мир» Л.Н. Толстой
- «Хамелеон» А.П. Чехов
- «Старуха Изергиль» М. Горький
- «Мастер и Маргарита» М. Булгаков
- «Прощание с Матерой» В. Распутин
- «Ревизор» Н.В. Гоголь
- «Вишневый сад» А.П. Чехов
- «Тихая моя родина…» Н. Рубцов
- «Братские могилы» В. Высоцкий
- «Из ташкентского репортажа» А. Вознесенский
- «Василий Теркин» А. Твардовски
- «Мильон терзаний» И.А. Гончаров
- «Микроскоп» В. Шукшин
- «Один день Ивана Денисовича» А. Солженицын
- «Иуда Искариот» Л. Андреев
- In Search of Lost Time Marcel Proust
- Don Quixote Miguel de Cervantes
- Hamlet William Shakespeare
- The Odyssey Homer
- Crime and Punishment Fyodor Dostoyevsky
- Alice’s Adventures in Wonderland Lewis Carroll
- The Sound and the Fury William Faulkner
- To the Lighthouse Virginia Woolf
- Heart of Darkness Joseph Conrad
- Anna Karenina Leo Tolstoy
- Great Expectations Сharles Dickens
- Gulliver’s Travels Jonathan Swift
- The Grapes of Wrath John Steinbeck
- The Red and the Black Stendhal
- The Sun Also Rises Ernest Hemingway
- Robinson Crusoe Daniel Defoe
- Faust Johann Wolfgang von Goethe
- Father Goriot Honoré de Balzac
- Fairy Tales and Stories Hans Christian Anderson
- Мустақил фикр ва оригинал ғоялар миқдори ва сифати
- Имловий хатоларнинг миқдори ва сифати
- Услубий хатоларнинг миқдори ва сифати
- Грамматик хатоларнинг миқдори ва сифати
- Тиниш белгилари билан боғлиқ хатолар миқдори ва сифати
- Фикрларнинг мантиқан боғланганлиги ҳисобга олинади
Иккинчи ўқитувчи тамонидан ҳар бир иншодаги мустақил фикр ва оригинал ғояларнинг миқдори ва сифати аниқланади. Танланган мавзу очиб берилганлиги, оригиналлиги ва эркин фикрга асосланганлиги ҳамда биринчи ўқитувчининг текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда 100 баллик тизимда баллар қўйиб чиқилади.
Registon ўқув маркази
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 53-уй.
Қўшимча маълумот учун: +998 93 584 27 00
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)