Туркия марказидаги Малатья вилоятида рейс автобуси иштирокида ЙТҲ юз берди, оқибатда 7 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жабрланди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса Даренде—Малатья трассасида содир бўлди. Ҳайдовчи номаълум сабабга кўра транспорт воситаси устидан назоратни йўқотган, натижада автобус йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетган.
Жабрланганлар яқин атрофдаги касалхоналарга етказилди. Ҳодиса юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)