Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси мамлакат Хавфсизлик кенгашига душманнинг ядровий бўлмаган зарбаларига жавобан атом жанговар каллакларини қўллашни таклиф қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Ҳарбий эксперт Олег Желтоножкога кўра, Ғарб давлатларининг ҳарбий ҳаракатлари тажрибаси улар можарони қанотли ракеталар ёрдамидаги кўп сонли зарбалардан бошлашини кўрсатмоқда. Россияда эса бир пайтнинг ўзида юзлаб ракеталарни қўллаш имконияти мавжуд эмас. Шу боис йирик ядровий бўлмаган ва гипертовушли қуролга қарши ядро жанговар каллакларини қўллаш муносиб жавоб бўлади.
Экспертнинг қўшимча қилишича, гап «Булава», «Ярс» ёки «Тополь-М» туркумидаги улкан қитъалараро ракеталар ҳақидаги кетаётгани йўқ. Россиянинг ҳарбий арсеналида кам қувватли тактик ядро аслаҳалари ҳам етарли.
Изоҳ (0)