Япониянинг Nissan-Renault альянси раҳбари Карлос Гон ўзининг ёрдамчисига тўловлар ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштиришни буюрган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Япониянинг «Асахи» газетасининг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ушбу фактни тасдиқловчи электрон хатларни аниқлаган. Карлос Гон ва Грег Келли 19 ноябрь куни ҳибсга олинган.
Прокуратурада қайд этилишича, Гон беш йил давомида Nissan’дан мукофот тариқасида 10 миллиард ен олган. Бироқ солиқ суммасини камайтириш учун ушбу маблағни икки баравар камайтириб кўрсатган.
Ҳозирда коррупция ишида айбланаётган икки раҳбар ҳам ҳибс остида қолмоқда.
Изоҳ (0)