Шимолий ва Жанубий Корея чегара ҳудудида 14 йилда илк бор туташ йўл пайдо бўлди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб, AFP хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Тупроқ йўл Жанубий ва Шимолий Кореяни ажратиб турувчи қуролсизлантирилган зонада эканлиги таъкидланмоқда. У 1950—1953 йиллардаги Корея урушида ҳалок бўлган одамлар жасадларини қидириш учун бўлажак қўшма операцияларда қўлланилади.
Мазкур йўл реконструкцияси сентябрь ойида Пхеньянда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ўртасидаги учрашувда келишилган чоралардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)