Ўзбекистон томонидан Келес дарёсини сузиб ўтиб, Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон чегара хизмати матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Nur.kz».
Ҳодиса 20 ноябрь куни рўй берди. Сариоғоч отряди чегарачилари Қозоғистон ҳудудига ноқонуний ўтмоқчи бўлган ҳуқуқбузарни қўлга олди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)