АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп шахсий почтаси орқали хизмат ёзишмаларини олиб борган, деб ёзади «Корреспондент.net».
The Washington Post газетаси маълумотларига кўра, қоидабузарлик ҳақида 2017 йилдаёқ маълум бўлган. Иванка Трамп кўпинча Оқ уйдаги иши билан боғлиқ хатларни шахсий почтаси орқали жўнатган.
Газета манбалари айтишича, ўз хатти-ҳаракатларини у шахсий почтадан фойдаланишга қўйилган тақиқ ҳақида билмагани билан изоҳлаган.
Президент қизининг адвокати Абб Лоуэлл Оқ уйга унга бу тақиқ остида эканлигини маълум қилишгунича, Иванка хатларни «баъзан» шахсий аккаунтидан юбориб турганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу хатларнинг ҳеч бирида махфий маълумот бўлмаган.
Изоҳ (0)