Хитойда Лондон, Нью-Йорк ва Дубайдаги люкс меҳмонхоналар билан рақобатлаша оладиган илк етти юлдузли меҳмонхона бунёд этилди. Бу ҳақда «Big Pikcha» хабар берди.
Wanda Reign меҳмонхонаси Шанхайда жойлашган бўлиб, у уч йил давомида 515 миллион доллар эвазига қурилди. Маблағнинг асосий қисми ҳашамдор интерьер учун сарфланган.
Меҳмонхона дизайни Британиянинг Foster+Partners компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу компания меҳмонхона дизайнини яратишда ар-деко ва Хитой меъморчилик санъати элементларини умумлаштирган.
Изоҳ (0)