Бразилиянинг Фейра-Нова шаҳарчасида 106 ёшли аёл ўғрилар томонидан ўлдириб кетилди, деб хабар берди Daily Mail.
Антониа Консейсао да Сильва исмли аёл диван устида ухлаб ётган пайтда номаълум шахслар уйга бостириб кирган. Аёл уйда ёлғзи эди. Унга қарайдиган аёл уйига кетган, невараси эса дўстлари билан айланишга чиққан эди.
Ўғрилар аёлни дўппослаб, ундан пул қаерда эканлигини сўраган. Аёлдан жавоб бўлмагач, уни бўғиб ўлдиришган. Улар аёлнинг сумкасидаги 8 доллар пулни олиб, воқеа жойини тарк этган.
Аёлнинг невараси уйга қайтганида унинг қонга ботган жасадини кўрган.
Антониа Консейсао да Сильва шаҳарча аҳолисига яхши таниш эди. Октябрь ойида у 106 ёшга тўлган эди.
Изоҳ (0)