18 ноябрь куни бир гуруҳ наманганлик ҳайдовчилар давлат байроғи қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан байрам кортежи ташкилланди. Бу ҳақда «Дарё»га «Водители Намангана» гуруҳи маълум қилди.
Тадбирга Намангандаги Ёшлар марказида фаолият олиб бораётган тўгараклар қатнашчилари бўлган ўсмирлар ҳам жалб қилинди.
Кортеж машиналарда кўчалар бўйлаб байроқларни олиб ўтди.
Вилоят ЙҲХБ инспекторлари ҳамроҳлигида Тўрақўрғондаги Исхоқхон тўра Ибрат мажмуасини зиёрат қилди.
Бу ерда очилган «Қатағон қурбонлари» музейида бўлди.
Изоҳ (0)