Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар прегабалин ва трамадол сотувчиларни ечинтириб, кечирим сўрашга мажбур қилгани акс этган ролик тарқалди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Кадр ортидаги овозга кўра, самосудни уюштирган йигитлар икки эркакни жамиятга қарши жиноятда айблаган. Жараён бошдан-оёқ видеога олинган, ечинтирилган эркакларнинг бўйнида эса кечирим сўралган ёрлиқлар осилган.
«Лирика» сотувчиларни Амир Темур хиёбонига олиб чиқиб, сазойи қилиш билан таҳдид этилган.
Мазкур ролик ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини тортгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)