Samsung компанияси мобил телефонлар учун мўлжалланган 8 нанометрли Exynos 9820 процессорини тақдим этди. Айнан мана шу процессор бўлажак Samsung Galaxy S10 смартфонига ўрнатилиши эҳтимоли юқори, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Чипдаги асосий янгилик унинг 8 наноматрли LPP FinFET процессидан фойдаланиб ишлаб чиқарилиши ҳисобланади. Айнан шунинг ҳисобига янги чип 10 нанометрлидан кўра 10 фоиз кам энергия талаб қилиши кутилмоқда.
Янги чипни яратишда Samsung тўртинчи авлод ядроларидан фойдаланган. Янги технология ҳисобига самарадорлик сезиларли даражада ошиши керак. Чип билан бирга GPU Mali-G76 МP12 график процессори тўплам таркибига киради.
Изоҳ (0)