Ўзбекистонда 4G алоқа тармоғи билан қамраб олинганлик даражаси 8,7 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда GSMA маълумотларига асосланиб, Spot хабар бермоқда. GSMA 2025 йилга бориб Ўзбекистоннинг 4G алоқа тармоғи билан қамраб олинганлик даражаси 35 фоизга етишини тахмин қилмоқда.
Ҳозирча мамлакатда 3G тармоқ билан қамраб олинганлик даражаси 31,4 фоизга тенг. 2021 йилга бориб кўрсаткич 40 фоиздан ошиши, 2025 йилга бориб эса 35 фоизгача камайиши кутилмоқда.
Аҳолининг катта қисми — 33,9 фоизи — ҳамон 2G тармоқ фойдаланувчиси ҳисобланади. Шунга қарамай, кўрсаткич йилдан йилга қисқармоқда — 2012 йили ўзбекистонлик мобил алоқа фойдаланувчиларнинг 75 фоизи 2G тармоқда эди.
Изоҳ (0)