Хитойда «Синьхуа» давлат матбуот агентлиги янгиликлар ўқувчи сунъий бошловчини «ишга олди». У бир суткада 24 соат ишлаши, синтетик овоздан фойдаланган ҳолда янгиликларни ўқиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ихтиронинг яратувчилари унинг технологиясини ошкор қилмаяпти. Тахмин қилинишича, унинг асоси учун ҳақиқий одамлар олинган. Асосий қатлам яратилганидан кейин оғиз ва юзнинг жонлантирилган қисмлари қўшилган.
Сунъий бошловчини телевидение, интернет ва мобил маҳсулотлар учун янгилик хабарлари яратишда ишлатиш режалаштирилмоқда. Бироқ юз ифодаларининг чекланган диапазони ҳақиқий камчилик сифатида қолмоқда. Шунингдек, ўта сунъий эшитилаётган овоз ҳам яхшиланиши керак.
Изоҳ (0)