Афғонистон ғарбидаги Фараҳ вилоятида «Толибон» террорчилик ташкилоти жангарилари ҳужуми оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Қурбонлар орасида 29 нафар полиция ходимлари ва 8 нафар тинч аҳоли вакиллари бор.
Туман полицияси раҳбари Абдулла Жабборнинг сўзларига кўра, ҳужум содир этилган ҳудуд жангарилар назорати остига ўтган. Маҳаллий фуқароларнинг уйлари ёқиб юборилган.
Изоҳ (0)