Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, 228 киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда Sputnik.
KRON4 телеканали маълумотларига кўра, 6,4 мингдан зиёд уйлар вайрон бўлган, 15 мингтаси хавф остида. Аланга деярли 45 минг гектар ҳудудни қамраб олган, ёнғиннинг 25 фоизи тўхтатилган. Камида 3,5 минг одам вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
Калифорния шимолидаги Camp ўрмон ёнғинлари 8 ноябрь, пайшанба куни бошланган эди, ҳозиргача ушбу табиий офат оқибатида йигирма тўққиз киши ҳалок бўлган. Олов 36 минг гектардан зиёд майдонни қамраб олган бўлиб, 7 мингдан ортиқ иншоотларни вайрон қилди ва бу билан штат тарихидаги энг вайронкор ёнғинга айланди.
Бунгача штат тарихидаги энг вайронкори деб 2017 йили кузатилган Tubbs ёнғини ҳисобланарди. У 17 минг гектар майдонни қамраб олиб, 5,5 мингдан ортиқ иморатнинг вайрон қилганди.
Изоҳ (0)