Сўнгги кунлар ичида Яманнинг Ҳудайда порт шаҳрида ҳукумат қўшинлари ва исёнчи хусийлар ўртасидаги жангларда 149 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
AFP шифокорлар ва ҳарбийларга таяниб маълум қилишича, Ҳудайда шаҳри устидан назорат учун кураш 11 ноябрь, якшанба куни исёнчи хусийларнинг Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳукумат кучларига шафқатсиз қаршилик кўрсатиши фонида аҳоли яшайдиган кўчаларга кўчди.
Ёрдам гуруҳлари Ҳудайдада истиқомат қилувчи қарийб 600 минг кишининг ва ҳаёти Яман гуманитар ёрдам оладиган порт ишига боғлиқ бўлган миллионлаб бошқа одамларнинг хавфсизлиги учун ташвишланмоқда.
Таъкидланишича, Ҳудайда 2014 йилдан буён Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи исёнчи хусийлар назорати остидадир.
Изоҳ (0)