АҚШ президенти Дональд Трамп Литва, Латвия ва Эстонияни ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида Югославиянинг бўлиниб кетишига олиб келган урушни уюштиргани учун танқид қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Таъкидланишича, Трамп апрель ойида Оқ уйда Литва президенти Даля Грибаускайте, Латвия президенти Раймонд Вейонис ва Эстония президенти Керсти Калюлайд билан учрашув чоғида хатоликка йўл қўйган.
Болтиқ етакчилари Трамп уларни нимада айблаётганини тушунолмай турган. Трамп Болтиқбўйи мамлакатларни Болқон давлатлари билан адаштириб юборганини англаш учун уларга бироз вақт керак бўлди.
Таъкидланишича, Трампнинг рафиқаси Мелания асли Югославиянинг бир қисми бўлган Словениядан эканлигини ҳисобга олганда, унинг хатоси янада ҳайратланарлироқдир.
Изоҳ (0)