МИБ Пахтачи туман бўлими томонидан истеъмолчиларнинг энергия ресурслари ва сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши аҳволи мунтазам ўрганиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Навбатдаги текширишларда «Украч» маҳалласида яшовчи фуқаро С.А. ўзига тегишли бўлган дала шийпонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғидан ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан фойдаланиб келгани аниқланди.
У текширувга қадар 122 минг 391 киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида электр таъминоти корхонаси манфаатларига слакам 28 миллион сўм миқдорида зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ Пахтачи туман бўлими томонидан фуқаро С.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)