• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими босқичма-босқич жорий этилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Президент матбуот хизматидан маълум қилишларича, Шавкат Мирзиёев барча ислоҳотлардан асосий мақсад одамлар ҳаётини яхшилаш экани, сифатли тиббий хизмат бу борада муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кейинги икки йилда Президентнинг соҳага оид 50 та фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг 70 дан зиёд қарор ва фармойишлари қабул қилинди. 6 та янги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиб, уларнинг сони 16 тага етди. Аҳолига янада қулай бўлиши учун ҳудудларда уларнинг 10 та филиали иш бошлади. Туман ва шаҳар шифохоналарида 306 та янги ихтисослашган бўлимлар, 1 минг 200 та тез тиббий ёрдам шохобчаси очилди.

    Умуман олганда, 2018 йилда тиббиёт соҳасига давлат бюджетидан 2017 йилга нисбатан 40 фоиз кўп маблағ ажратилди. Йиғилишда келаси йил соҳага қарийб 30 фоиз кўп маблағ йўналтириш режалаштирилгани қайд этилди.

    Президентнинг куни кеча қабул қилинган «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳадаги яна бир ижобий янгилик бўлди. Унга мувофиқ, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 1 декабрдан 20 фоизга, 2019 йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилади.

    «Фармон ва қарорлар чиқарилиб, соҳага шунча имкониятлар яратилди, долзарб масалалар ҳал қилиб берилди. Лекин соғлиқни сақлаш тизимида кутилган натижалар кўринмаяпти. Айниқса, туманлар, чекка қишлоқлардаги аҳоли тиббий хизматдаги жиддий ва туб ўзгаришларни ўз ҳаётида сезаётгани йўқ», деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2018 йилнинг ўтган даврида Президентнинг Виртуал қабулхонасига тиббиёт соҳасига доир 45 мингдан зиёд мурожаат келиб тушгани, бу соҳада ҳали муаммолар борлигини кўрсатиши қайд этилди.

    Масалан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими, туман марказий шифохоналарининг моддий-техника базаси ва малакали кадрлар билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермайди. Бунинг оқибатида ҳудудлардаги беморлар катта маблағ сарфлаб, Тошкент шаҳрига келишга ёки чет давлатларга боришга мажбур бўлмоқда.

    Шу боис йиғилишда тиббиёт тизимидаги муаммоларни вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, бунинг учун ҳудудлардаги ҳолатни тўлиқ қайта кўриб чиқиш, ўрганишларда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникадан марказий тиббиёт муассасаларигача қамраб олиш кераклиги таъкидланди.

    Тиббий хизмат кўрсатишда республика, вилоят, туман ва қишлоқ бўғинлари ўртасида боғлиқликни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда, аввало, маҳаллаларда профилактика ишлари ва тиббий кўриклар яхши ташкил этилиб, касалликларнинг олди олинади, зарур ҳолларда беморлар туман ва вилоят марказларига юборилади. Туман тиббиёт бирлашмалари эса касалларни имкон қадар ўзида даволаб, оғир беморларни вилоят ва республика муассасаларига йўналтиради. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари эса ўз ихтисослиги бўйича ягона методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга ошириб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлайди.

    Йиғилишда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Оналар ва болалар ўлимига сабаб бўлаётган омилларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

    Юқумли бўлмаган касалликларни профилактика қилиш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмагани қайд этилди. Қатор ихтисослаштирилган марказларнинг бу борадаги фаолияти танқид қилинди.

    Айрим ҳудудларда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ишлари ҳам қониқарли эмас. Жумладан, 2018 йилнинг ўтган даврида гепатит, ўпка сили билан касалланиш сони республика бўйича 20 фоизгача камайган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида камаймаган.

    Шу боис республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидаги моддий-техник база ва даволаш ҳолатини ўрганиб, мавжуд камчиликларни ҳал этиш, ОИТСнинг олдини олиш, хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган шахсларни мажбурий тест текширувидан ўтказишнинг қонуний механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

    Хусусий тиббиёт муассасалари тармоғини янада кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Хусусий тиббиётнинг барча тармоқларини ҳам ривожлантириш, йирик шаҳарларда нафақат ўзбекистонликлар, балки қўшни мамлакатлар фуқароларига ҳам тиббий хизмат кўрсатиш бўйича катта имкониятлар мавжуд.

    Шунинг учун мутасаддиларга хусусий тиббиёт муассасалари тармоғини кенгайтириш, Тошкент, Самарқанд, Андижон каби йирик шаҳарларда «тиббиёт хаб»ларини барпо этиш бўйича вазифалар топширилди.

    Касалликларнинг олдини олишнинг энг камхарж ва самарали йўли аҳолининг соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятига амал қилишидир.

    Афсуски, камҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш оқибатида Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, аҳолининг 46 фоизи қон таркибида меъёрдан ортиқ холестерин мавжуд, 31 фоизида қон босими юқори.

    Шу боис аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш орқали касалликлар профилактикасини кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Видеоселекторда тиббиёт соҳасини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2025 йилгача соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди.

    Масалан, соҳани молиялаштиришнинг амалдаги смета усули эскиргани, тиббиёт муассасалари қанча бемор даволанганига қараб эмас, койка-ўринлар сонига қараб молиялаштириб келинаётгани қайд этилди. Бугунги замон талаблари ва хориж тажрибасидан келиб чиқиб, синов тариқасида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида биттадан тиббиёт бирлашмасини аҳоли жон бошига ва стационар шароитда даволанганлар сонига қараб молиялаштириш бўйича топшириқ берилди.

    Бугунги кунда барча ривожланган давлатларда мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилган. Бу орқали бюджет харажатларини камайтириш, тиббий хизмат сифатини оширишга эришилган.

    Йиғилишда 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби давлатлардан халқаро консултантларни жалб қилган ҳолда, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    Тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш, айрим даволаш муассасаларини шундай шериклик асосида юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, уларга тўлиқ молиявий мустақиллик бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

    Тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Нуфузли хорижий таълим муассасалари филиалларини очиш, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ихтисослашган тиббиёт марказлари ўртасида интеграцияни кучайтириш масалалари бўйича ҳам топшириқлар берилди.

    Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

    09.11.2018, 22:15   Изоҳ (0)   66421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинади

    09.11.2018, 20:06

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Тошкент-2025: трансформация« лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

    09.11.2018, 19:51

    Савицкий музейи Музей дўстлари жамғармасининг ёпилишини изоҳлади

    09.11.2018, 19:36

    Нафақахўрларга метродан фойдаланиш учун имтиёз нега айнан шу вақтда берилгани тушунтирилди

    09.11.2018, 19:05

    Ўзбекистонда ноқонуний ташқи рекламалар ҳажми ошди — улар олиб ташланади

    09.11.2018, 18:36

    Абдулазиз Комилов Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди

    09.11.2018, 17:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.