Бошқирдистон бўйича Тергов қўмитаси Уфада ички ишлар вазирлиги терговчисининг зўрланиши ҳақидаги иш доирасида ҳибсга олинган уч нафар собиқ полициячига нисбатан айбловлар эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Улар шахслар гуруҳи томонидан зўрлаш ва жинсий хусусиятга эга зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишда айбланмоқда.
Бошқирдистон Олий суди айбланувчиларнинг ҳибсга олинишини қонуний деб топди.
2 ноябрь куни Уфада уч нафар полициячи — Ички ишлар вазирлигининг Уфа тумани ИИБнинг 51 ёшли бошлиғи, Кармалинск тумани ИИБнинг 50 ёшли бўлим бошлиғи, Уфа тумани ИИБ миграция масалалари бўйича бўлимнинг 34 ёшли бошлиғи 23 ёшли терговчи қизнинг номусига тажовуз қилганликда айбланиб, қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)