Америка давлат котиби Майк Помпео ва Шимолий Корея делегацияси учрашуви КХДР ташаббуси билан амалга ошмади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, КХДР вакиллари учрашувни «қандайдир сабабга кўра» қолдиришни таклиф қилган.
«Давлат котиби Помпео уни қолдиришга тайёр эди. Биз ҳамон музокараларга очиқмиз, мен бу вазиятда қандайдир жиддий муаммо бўлган деб ўйламайман», — деди Хейли.
АҚШ доимий вакилининг таъкидлашича, музокараларнинг қолдирилиши Шимолий Кореянинг тайёр эмаслигига боғлиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)