Саудия Арабистони ҳукумати Нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК)нинг эҳтимолий тарқатиб юборилиши ҳақида тадқиқот ўтказиш бўйича буюртма берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ушбу тадқиқот АҚШ NOPEC (No Oil Producing Exporting Cartels Act) номи остидаги аксилкартель қонун лойиҳасини тайёрлаётган бир пайтда олиб борилади. Унинг мақсади — Америка судларига ОПЕК аъзолари, шунингдек, нефть бозоридаги картел келишувларининг иштирокчи мамлакатларига нисбатан аксилмонопол даъволарни кўриб чиқиш ваколатларини беришдан иборат.
«Қиролликдагилар нефтга талаб абадий давом этмаслигини тушунади. Бундан ташқари, NOPEC’ни ҳеч ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди», — қирол Абдулла номидаги нефть тадқиқот маркази раҳбари Адама Семински.
Ар-Риёд «Саудия Арабистони ва Россия икковлон нефть бозорига етарлича таъсир ўтказа олиши» фонида ОПЕКнинг мавзуд бўлиш заруриятига шубҳа қилмоқда.
Изоҳ (0)