Венесуэладаги иқтисодий қочоқлар сони 2015 йилдан бери уч миллион кишига етди. Бу ҳақда БМТ маълумотларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Қайд этилишича, зўравонлик, гиперинфляция ва етишмовчиликдан бошқа мамлакатларга кетиб қолаётган венесуэлаликлар иммиграцияси кейинги олти ой ичида кўпайган.
2,6 миллион киши қўшни давлатларга қочиб кетган. Фуқароларнинг асосий оқимини Колумбия ва Перу қабул қилмоқда.
Хусусан, Колумбия миллионга яқин венесуэлаликларга уй берган, ҳар куни яна уч минг нафар киши ушбу мамлакатга келмоқда. Яна 500 киши Перу, 220 минг киши Эквадор, 130 минг киши Аргентина, 100 мингдан ортиғи Чили, 85 минг нафар киши Бразилияга қочиб кетган. Қолганлари эса дунёнинг бошқа мамлакатларидан қўним топган.
Изоҳ (0)