Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон суди 2018 йил январида мамлакатнинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган ва 52 ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган автобус иши бўйича ҳукм чиқарди, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: «Nur.kz»

Фото: «Nur.kz»

Автобусни Қозоғистондан Россияга ҳайдаб кетаётган уч ҳайдовчининг ҳар бири беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Улар жазони ўтаб чиққанидан сўнг етти йил давомида йўловчи ташиш соҳасида ишлаши тақиқланади.

Жиноий иш бўйича яна икки судланувчи — автобусга эгалик қилувчи компания механиги ва таъсисчиси уч ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилган (носоз автобусни йўлга чиқариб юборгани учун).

Бундан ташқари, судланувчилар ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонликнинг ҳар бири учун уларнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге (тахминан 5,4 минг доллар)дан товон пули ҳам тўлаши лозим (авваллари 16 нафар қурбоннинг оила аъзолари судланувчилардан жами 2,4 миллиард тенге (ҳар бир қурбон учун 150 миллион тенгедан) товон пули талаб қилганди).

Автобусга эгалик қилувчи компаниянинг ҳақиқий эгаси эса ҳозирда халқаро қидирувда.

Эслатиб ўтамиз, тергов маълумотларига кўра, автобусдаги ёнғинга унинг салонида ёқилган кавшар лампа сабаб бўлган. Ёнғин келиб чиққан вақтда йўловчиларнинг аксарияти уйқуда бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов