Жанубий Корея пойтахти Сеулда юз берган ёнғин оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди ва яна 20 га яқини жабрланди, деб хабар беради «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Уларнинг маълумотларига кўра, ёнғин Квансу-дон даҳасидаги Чонно-гу марказий туманида жойлашган, бир қисми ётоқхона сифатида фойдаланиладиган бинонинг учинчи қаватида содир бўлган.
Ёнғинни ўчиришга 52 та ўт ўчириш машиналари ва 173 киши жалб қилинган.
Бино 30 йил аввал қурилган бўлиб, автоматик ўт ўчириш мосламалари билан жиҳозланмаган.
Изоҳ (0)