Бошқа галактика билан тўқнашувдан кейин Сомон йўлининг диски кенгроқ бўлиб қолган. ҳодиса тахминан 10 миллиард йил аввал юз берган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Сомон йўли четидаги юлдузлар «келгиндилар» бўлган. Олимлар томонидан хулоса қилинишича, Сомон йўлидаги ички юлдузларнинг катта қисми кичик галактика билан тўқнашувдан кейин юзага келган.
Олимлар хулосалари юлдузларнинг кимёвий таркиби таҳлили, ёши, ҳаракат траекторияси ва уларнинг маълум ҳудуддаги сонига асосланган. Астрономлар маълумотларни Гала телескопи ёрдамида олган. шунингдек, олимлар эҳтимолй тўқнашувнинг компьютер моделини яратган.
Олимларнинг ишонч билдиришича, Сомон йўли бошқа галактикалар билан кўп сонли тўқнашувлар оқибатида юзага келган. Бироқ бу тўқнашувларнинг сони ва уларнинг қачон юз бергани номаълум.
Изоҳ (0)