Халқаро коинот станциясига «Союз-ФГ» ракетаси аварияга учраганидан кейинги бошқарилувчи парвоз 3 декабрга режалаштирилмоқда, деб ёзади «ТАСС» «Энергия» РКК бош директори Сергей Романовга таяниб.
«Бизда ХКС дастури доирасидаги парвозлар дастурида ўзгаришлар юз берди. Юк кемаси («Прогресс МС-10»)ни учириш 31 октябрдан 16 ноябрга кўчирилди. «Союз МС-11» кемаси парвози 3 декабрга сурилди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, «Союз-ФГ» элтувчи ракетаси Бойқўнғирдан 11 октябрь, пайшанба куни тонгда учирилганди. Авария парвознинг 119-сониясида биринчи босқич ён қурилмаларининг иккинчи босқич марказий блокидан ажралиш чоғида юз берган.
Авария комиссияси маълум қилишича, авария «ажралиш контакти датчигидаги деформация туфайли оксидловчи бакининг конус найчаси қопқоғи очилмай қолгани» натижасида содир бўлган.
Изоҳ (0)