Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 164 та бўш турган бино, қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ер майдони мавжуд. Мазкур объектларга ҳозирга қадар инвестицион лойиҳалар жалб этилмаган. Бу ҳақда 6 ноябрь куни шаҳар ҳокимлигида ўтказилган навбатдан ташқари 35-сессияда маълум қилинди, дея хабар беради «Turon 24».
Зарафшондаги бўш турган ушбу иншоотларнинг 31 таси давлат мулки, 31 таси давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган, 102 таси хусусий объект экани аниқланди.
Ҳозирда тегишли давлат органлари кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган эгасиз объектларнинг қурилиш ҳамда шаҳарсозлик қоидаларига қай даражада жавоб бериши тўғрисидаги хулосаларни йиғмоқда. Уларга асосан объектларни бузиш ёки шаҳар ҳокимлиги балансига олиб, ишга тушириш бўйича чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)