Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзади «Xabar.uz»
Унда Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган «Илтифот» қаҳвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)