Тошкентда Ўзбекистон—Япония тиббий информацион маркази очилади. Лойиҳанинг қиймати 100 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу марказ қурилиши учун шаҳар маъмурияти ва Япония ОМЕТА (Overseas Medical Equipment Technical Assistants) ташкилоти вакиллари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги баёнотни муҳокама қилишган. Келажакда ишчи гуруҳлар ташкил қилиш режалаштирилган.
ОМЕТА уюшмаси 138 та компанияни ўз ичига олади, ушбу компанияларнинг 128 таси тиббий асбоб-ускуна ишлаб чиқаради. Ташкилот турли давлатларнинг тиббий муассасалари ривожланишини қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)