Тошкент шаҳрида 22 ноябрдан совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
Аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи 245 сўмдан 280 сўмга, канализация хизматлари нархи эса 210 сўмдан 235 сўмга оширилади.
Бунда тарифларга қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган.
Маълумот учун, Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарори билан Тошкент истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир куб метри учун 100 сўм миқдорида махсус устама белгиланган.
Изоҳ (0)