«Урал ҳаво йўллари» авиакомпанияси декабрда Волгограддан Тошкентга рейсларни қайта тиклайди, деб ёзади «Podrobno.uz» «Волгоград» аэропорти бош директори Сергей Дмитриевга таяниб.
«Рейслар ҳафтасига икки марта ‘Урал ҳаво йўллариънинг Airbus A320 самолётларида амалга оширилади», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Волгоград аэропорти бу ерда жануби-шарқий йўналишлар томонидан Россиянинг энг яқин ҳудудларидан бири сифатида чиқмоқда.
Волгограддан самолётлар Тошкентга 2015 йилда учган, сўнг парвозлар тўхтатилган.
Бу йил «Урал ҳаво йўллари» Москва – Қарши, Санкт-Петербург – Урганч, Санкт-Петербург – Бухоро, Санкт-Петербург – Фарғона, Екатеринбург – Самарқанд ва Сочи – Тошкент йўналишлари бўйича парвозларни янгилади.
Изоҳ (0)