Таиланд вазирлар маҳкамаси 6 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистон, шунингдек, яна 20 та мамлакатни етиб келгандан сўнг тўланадиган виза йиғимини тўлашдан озод этди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бу 1 декабрдан 2019 йилнинг 31 январигача амал қилади. Таиландга 15 кунгача муддатга борадиган ўзбекистонлик сайёҳлар 2000 бат (6 доллар) миқдоридаги йиғимни тўлашдан озод қилинади.
Бундан ташқари, сайёҳлари йиғимни тўлашдан озод қилинадиган мамлакатлар рўйхатига Андорра, Бутан, Болгария, Хитой, Кипр, Эфиопия, Фижи, Ҳиндистон, Қозоғистон, Латвия, Литва, Мальдив, Мальта, Мавритания, Папуа - Янги Гвинея, Руминия, Сан-Марино, Саудия Арабистони, Тайвань ва Украина ҳам кирди.
Ушбу чора мамлакатга туристлар оқимининг 30 фоизга ошишига ёрдам бериши керак.
Изоҳ (0)