6 ноябрь, сешанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг 4-турида Франциянинг «Монако» жамоаси ўз майдонида Бельгиянинг «Брюгге» клубини қабул қилиб мағлубиятга учради.
Бу орқали клубнинг барча мусобақалардаги ғалабасиз ўйинлар серияси 15 тага етди. Омадсиз ўйинлар сабаб клуб раҳбарияти португалиялик Леонарду Жардим ишдан бўшатиб, унинг ўрнига франциялик Терри Анрини бош мураббий этиб тайинлади. «Монако» охирги марта Франция биринчи дивизиони 1-турида «Нант» клуби устидан 3:1 ҳисобида устун келди.
Қайд этиш жоиз, «Монако» «Брюгге»га учралган мағлубиятдан сўнг Чемпионлар Лигаси плей-оффига йўлланмани қўлга киритиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Изоҳ (0)