АҚШ президенти маъмурияти томонидан Мексика билан чегарага қўшинларнинг жойлаштирилиши АҚШ бюджетига 42 дан 110 миллион долларгача тушиши мумкин, деб ёзади «Интерфакс».
Стратегик ва бюджет ҳисоб-китоблари маркази маълумотларига кўра, расман «Содиқ ватанпарвар» деб аталувчи, Мексика билан чегарага қўшин жойлаштириш операцияси харажатлари ҳар бир ҳарбий хизматчи бошига кунига 112—143 долларга тенг.
Шу билан бирга, операцияда ҳарбий самолётлардан фойдаланиш кунига қўшимча 136—645 минг долларга тушади.
Ҳозир Пентагон жанубий чегарага 7 минг ҳарбий хизматчини юборишга тайёрланмоқда, улар у ерда 15 декабргача бўлиб туради. Дональд Трамп аввалроқ Марказий Америкадан муҳожирлар карвонини ушлаб туриш учун 15 минг нафаргача ҳарбий хизматчи юборишга тайёрлигини айтганди.
Пировардида миссия 42 миллион долларга тушиши мумкин. 15 минг аскарнинг барчасини жойлаштириш эса 110 миллион доллар харажат демакдир.
Изоҳ (0)