Россиянинг Львов шаҳрида яшовчи аёл турмуш ўртоғининг жасадини бир ҳафта давомида шкаф орқасида сақлаб келди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
73 ёшли аёлнинг қўшнилари унинг устидан бир неча марта шикоят қилган. Қўшнилар аёлнинг руҳий касал эканлиги ва улар учун хавф туғдираётганидан нолиган.
Уйда яшовчилар ўткир ёқимсиз ҳид туфайли аёлнинг уйига бостириб кирган. У ерда эса тартибсизликдан ташқари, аёлнинг эрининг жасадини ҳам кўришган. Жасад шкаф орқасига яшириб қўйилган, устига эса куртка ёпилган эди. Қўшниларнинг тахмин қилишича, жасад уйда камида бир ҳафта ётган.
Изоҳ (0)