Самарқанд шаҳридаги «Раҳматобод» маҳалласи, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган 37 та хонадонда яшовчи 43 нафар оиланинг уйлари МИБ шаҳар бўлими томонидан бузиб ташланмоқчи. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев маълум қилди.
МИБ ижрочилари мазкур хонадонларни бузишга келганда икки томон ўртасида можаро келиб чиққан.
Маълум бўлишича, ушбу хонадонлар ўрнида «Самгидроқурилиш» МЧЖ томонидан кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Бироқ, хонадон эгалари ўз уйлари бузилишидан норози.
«Дарё» мухбири мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказмоқда.
Изоҳ (0)