Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидан келган ва совуқ қуролга эга 20 мингдан ортиқ муҳожир Босния—Хорватия чегараси орқали Евроиттифоқ ҳудудига ўтишга уринмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Kronen Zeitung нашрига кўра, гарчи икки давлат чегарасида махсус бўлинмалар жойлаштирилган бўлса ҳам, муҳожирларнинг деярли барчаси пичоқлар билан қуроллангани сабабли вазият мураккаб тус олмоқда.
«Улар орасида оилалар йўқ, аёллар ҳам деярли учрамайди. Чегарадан ўтишни истаётганларнинг 95 фоизи пичоқлар билан қуролланган ёшлар. Улар полициячилардан бирини пичоқлашга ҳам таҳдид қилиб кўрди», — дея нашрга маълум қилган Австрия ИИВ мутасаддилари.
Чегарада тўпланган муҳожирлар орасида суриялик қочоқлар йўқ, улар асосан Покистон, Эрон, Жазоир ва Марокаш фуқаролари. Муҳожирлар Германия ва Скандинавия давлатларига йўл олишни кўзлаган.
Изоҳ (0)