«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Урузган вилоятид Таринкот шаҳридаги ҳарбий базани эгаллади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Ушбу базада Афғонистон миллий армиясининг 25 нафар ҳарбийларидан иборат бўлинма фаолият юритар эди. Ҳужум оқибатида улардан неча нафари ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани номаълум.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари базага ҳужум қилинганини тасдиқлади. Бироқ ҳужум ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдим этмади.
Афғонистон мудофаа вазирлиги вакили бир неча ҳарбийнинг ўлдирилгани ёки уларнинг бедарак йўқолганини маълум қилди.
«Толибон» жангарилари 10 нафар ҳарбийни ўлдиргани ва яна 13 кишини асирга олганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)