Тель-Авивнинг жануби-шарқий қисмида автомобиль портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
The Jerusalem Post нашрига кўра, портлаган автомобиль яқинидаги яна бир машина ҳам аланга олган.
Полиция портлаш террорчиликка боғлиқ эмаслиги, криминал кўринишда эканлигини билдирмоқда. Ҳалок бўлган икки шахс ҳам криминал дунёсига алоқадор бўлган ва улар жиноий гуруҳлар ўртасидаги келишмовчиликлар қурбони бўлгани таҳмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)