Херсон шаҳар кенгаши мансабдори Екатерина Гандзюк шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги унга бағишланган саҳифада маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Ёз ойида полиция Херсон шаҳар кенгаши ходими устидан номаълум шахс сулфат кислотаси қуйиб юборганлигини маълум қилган эди.
Куйиш жароҳатларини олган жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Украина миллий полицияси мазкур иш бўйича олти нафар гумонланувчи қўлга олинганлигини маълум қилган эди. Суд тўрт кишини ҳибсга олган.
Рада депутати Елена Сотник Facebook’да Екатеринанинг қотиллари топилмаганлиги ва жазоланмаганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)