Москвада 9 ноябрь куни ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва махсус вакиллар даражасида Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилишга Ўзбекистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ таклиф қилинган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани мазкур тадбирга мамлакат Тинчлик олий кенгаши делегациясини юборишга қарор қилди.
Бундай даражадаги халқаро учрашувда илк бор Доҳадаги (Қатар) «Толибон» ҳаракатининг сиёсий идораси делегацияси ҳам иштирок этади.
Тадбирда йиғилишнинг якуний ҳужжатини келишиш кўзда тутилмаган.
Изоҳ (0)