АҚШнинг Юта штатидаги Норт Огден шаҳри мери Брент Тейлор Кобулдаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Тейлор АҚШ Миллий гвардияси разведка зобити эди ва бир йил давомида Афғонистонда хизмат қилиб, бу ердаги маҳаллий армия элита батальони ҳарбий хизматчиларига консултациялар бериши кўзда тутилганди. Шаҳар мэри вазифасини бажаришни эса 2013 йилда бошлаганди.
Тейлорнинг ўлимини Норт Огден шаҳри мери вазифасини бажарувчи Брент Чагг тасдиқлади. Зобитнинг яқинларига сенатор Оррин Хетч ва Юта штатидан сенаторликка даъвогар Митт Ромни ҳамдардлик билдирди.
Брент Тейлорнинг 7 нафар фарзанди бор эди.
Изоҳ (0)