АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп америкаликларни сайловларда президент Дональд Трампни қўллаб-қувватлашга ва шу тариқа, унинг турмуш ўртоғини обрўсизлантираётган демократлар ва ОАВ хато қилаётганини исботлашга чақирди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Демократлар ва мухолифатчи ОАВлар сохта хабарлар тарқатиш ва гўёки уни америкалик сайловчилар қўллаб-қувватламаслигини кўрсатиш орқали, Дональдни ёлғон айбловлар билан обрўсизлантиришга ҳаракат қилмоқда», — дейилади Меланиянинг АҚШ Республикачилар партияси миллий қўмитаси томонидан юборилган хатида.
«Бу жангда биз биргаликда ғолиб чиқишимиз керак. Мен сиздан ва бутун мамлакат бўйлаб бошқа америкаликлардан ўз кўмагингизни шахсан намоён қилиб, демократлар ва ОАВ хато қилаётганини исботлашда ёрдам беришингизни сўрайман», — дея таъкидлади Америка етакчисининг рафиқаси.
АҚШ Конгрессига сайловлар 6 ноябрь куни бўлиб ўтади. Уларнинг натижалари бўйича вакиллар палатаси (435 нафар аъзо) тўлиқ, Сенат эса қисман (100 аъзодан 35 нафари) қайта сайланади.
Изоҳ (0)