АҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси 2 ноябрь куни Эронга қарши санкциялар матнини эълон қилди. Санкциялар 5 ноябрдан кучга киради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳужжат матнига кўра, янги санкциялар АҚШ президенти Дональд Трампнинг 8 майдаги Эрон билан ядро келишувидан чиқиш ҳақидаги қарори изидан кучга кирмоқда.
Вазирлик қарорига мувофиқ, АҚШ юрисдиксиясида Эрон ҳукумати ва унинг Ираниан Оил Comпанй ҳамда Нафтиран Интертраде Comпанй энергия компаниялари, шунингдек, Эрон Марказий банки билан боғлиқ бўлган шахслар ва компанияларнинг барча активлари музлатилади.
Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги Эроннинг 700 та ташкилотини санкциялар рўйхатига киритади. Шу билан бирга, АҚШ Эронни SWIFT банклараро тизимидан ўчириб қўйишни хоҳламоқда.
АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг маълум қилишича, Эронга қарши санкциялар инсонпарварлик юкларига тааллуқли эмас.
Изоҳ (0)