Кеча, 2 ноябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси — AIBA’нинг 2018 йилги конгресси бошланди.
Конгресс чоғида профессионал боксчиларнинг Олимпиада ўйинларида қатнашиши борасида маълумот берилди. Унга кўра, проф рингда фаолият олиб бораётган боксчилар Олимпиада саралаш баҳслари бошлангунга қадар 15 тадан кўп жанг ўтказган бўлиши мумкин эмас. Улар мазкур талаб бажарилса, Олимпиаданинг саралашидан ўтиб, бемалол унда қатнашиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, Рио—2016 Олимпиадасининг ўзбекистонлик бир қатор иштирокчилари айни дамда проф рингда фаолият олиб бормоқда. Хусусан, Фазлиддин Ғоибназаров шу кунга қадар проф рингда 6 та Шаҳрам Ғиёсов 5 та, Муроджон Аҳмадалиев 4 та, Баҳодир Жалолов 3 та, Элнур Абдураимов эса 2 та жанг ўтказишга улгурди.
Изоҳ (0)